Ўзбекистон

Талабалар учун “Таълим кредити” платформаси яратилади

Бу бўйича Президент Фармони қабул қилинди.

Талабалар учун “Таълим кредити” платформаси яратилади

“Олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредитини ажратиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

 

Унга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ажратилади:

 

— олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади;

 

— олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;

 

— олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст  бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.

 

Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно.

 

Бунда таълим кредити:

 

— ОТМ талабалари учун – талабалар тўғрисидаги маълумотлар “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш” ахборот тизими ва “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда;

 

— профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун – ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар “Профессионал таълим жараёнларини бошқариш” ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади.

 

2024/2025 ўқув йили бошлангунгача таълим кредити олиш учун аризаларни “Таълим кредити” ахборот тизими  ва ЯИДХП орқали топшириш имконияти яратилади.

custom img

Сирдарёда МИБ орқали 2 млрд сўм сувдан қарздорлик ундирилди

Шу тариқа 3 365 та ижро ҳужжати амалда тамомланган.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган олтин ва кумуш тангалар сотувга чиқарилди

Марказий банк томонидан чиқарилган коллекция учта тангадан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири 31,1 грамм оғирликда ва 100 минг сўм номинал қийматга эга.

custom img

“Бир дона ҳам электрон доска сотиб олинмаган” — парламентда мактабларни жиҳозлаш жараёни танқид қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги харидлар тендер асосида амалга оширилишини ва жиҳозлар октябрь охиригача етказилишини билдирди.

custom img

Байрам кунлари шифохоналар ва “103” хизмати узлуксиз ишлайди — ССВ

Шифохоналар, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, туғруқ ва болалар муассасалари навбатчилик асосида фаолият юритади.

custom img

Озарбайжон Туризм бюроси Тошкентда мамлакатнинг туризм салоҳиятини тақдим этди

2026 йил январь–июль ойларида Ўзбекистондан Озарбайжонга 42 388 нафар саёҳатчи ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40,2 фоизга кўп.

custom img

Президент Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди

“Янги Ўзбекистон” боғида Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

custom img

Аждодларимиз жасорати халқимиз учун ҳамиша маънавий куч манбаи — Шавкат Мирзиёев

Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Байрам кунлари қўшимча автобус, электропоезд ва авиарейслар ташкил этилади

Хусусан, электропоездларнинг қўшимча қатновлари байрамдан икки кун олдин ишга туширилиб, байрамдан кейинги икки кун давомида ҳам сақлаб қолинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"