Ўзбекистон

Юк машинасидаги яширин юк: Ўзбекистонга 20 кг дан ортиқ олиб кирилган опий фош этилди

Наркотик модда юк машинасининг махфий жойига ва иккита аккумулятор ичига яширилган.

Юк машинасидаги яширин юк: Ўзбекистонга 20 кг дан ортиқ олиб кирилган опий фош этилди



Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги наркотик модда контрабандасига чек қўйилди.


Маълум қилинишича, Форс кўрфази мамлакатларидан бирининг 1971 йилда туғилган фуқароси шахси ҳозирда аниқлаштирилаётган қўшни давлат фуқароси билан тил бириктириб, ўзи бошқарувидаги «Renault» русумли юк автомашинасида гиёҳвандлик воситасини хориждан Ўзбекистонга олиб кирган.


Вилоят божхона ва ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида хорижлик фуқаро вақтинча яшаб турган Иштихон туманидаги уй кўздан кечирилган. Натижада соф оғирлиги 20 кг 239 грамм бўлган экстракцияланган опий аниқланиб, процессуал тартибда олиб қўйилган.


Қайд этилишича, наркотик модда юк автомашинасининг махфий жойига ҳамда иккита аккумулятор ичига яширилган ҳолда олиб келинган.


Ҳозирда хорижлик фуқаро ва бошқа шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари доирасида мазкур ҳолатга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Саида Мирзиёеванинг саъй-ҳаракатлари туфайли Apple Pay ва Google Pay тизимлари Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинди

Саида Мирзиёеванинг саъй-ҳаракатлари туфайли Apple Pay ва Google Pay тизимлари Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинди

Хизматлар кундалик ҳисоб-китобларни соддалаштириш, нақд пулга эҳтиёжни камайтириш ва хорижий сайёҳлар учун қулайлик яратишга хизмат қилади.

Шаҳрисабзда ЙТҲ: 20 ёшли ҳайдовчи вафот этди

Шаҳрисабзда ЙТҲ: 20 ёшли ҳайдовчи вафот этди

20 ёшли ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Хорижда тажриба орттирган шифокорларга 50 млн сўмгача устама тўланади

Хорижда тажриба орттирган шифокорларга 50 млн сўмгача устама тўланади

Тиббиёт ходимларининг уй-жой шароитини яхшилаш учун 50 миллиард сўм ажратилади.

Тиббиёт мутахассисларига 5,5 миллион сўмгача устама: янги тартиблар эълон қилинди

Тиббиёт мутахассисларига 5,5 миллион сўмгача устама: янги тартиблар эълон қилинди

Тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш чоралари ҳам белгиланмоқда.

Тошкент ҳавоси нега ифлосланмоқда? Сабаблар лабораторияда ўрганилмоқда

Тошкент ҳавоси нега ифлосланмоқда? Сабаблар лабораторияда ўрганилмоқда

Мутахассислар ҳаво ифлосланишига таъсир қилувчи омилларни, жумладан, инсон фаолияти ва метеорологик шароитларни таҳлил қилмоқда.

Инфаркт ва инсультдан эрта ўлим 15 фоизга камайди: дастур барча ҳудудларни қамраб олади

Инфаркт ва инсультдан эрта ўлим 15 фоизга камайди: дастур барча ҳудудларни қамраб олади

Ўзбекистонда ошқозон, йўғон ичак, простата бези ва ўпка саратонини эрта аниқлаш дастури 2028 йилдан барча ҳудудларда жорий этилади.

Тиббиётда янги босқич: Ўзбекистонда 58 мингта шифо ўрни яратилди

Тиббиётда янги босқич: Ўзбекистонда 58 мингта шифо ўрни яратилди

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашувда сўнгги йиллардаги ислоҳотлар натижаларини қайд этди.

Ёғингарчилик кам, шамол кучсиз: Мутахассислар пойтахтдаги вазиятни изоҳлади

Ёғингарчилик кам, шамол кучсиз: Мутахассислар пойтахтдаги вазиятни изоҳлади

Ҳафта давомида Тошкентда қуруқ об-ҳаво кутилмоқда.