Ўзбекистон

Таълим муассасалари ошхоналарида кислородли коктейллар сотиш тақиқланади

ССВ ҳолатни изоҳлади.

Таълим муассасалари ошхоналарида кислородли коктейллар сотиш тақиқланади

 

Бир маҳсулот, таом ва пишириқ маҳсулотлари санитария қоидаларига мувофиқ, озиқ-овқат маҳсулотларининг алмаштириш жадвалига мос келган ҳолларда, иккинчи маҳсулот билан алмаштирилиши мумкин.

 

Инфекцион ва оммавий ноинфекцион касалликлар (заҳарланиш) пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш учун ҳамда соғлом овқатланиш принципларига асосан, санитария қоидалари билан тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотларидан таомлар, пишириқлар тайёрлаш ва улардан истеъмол учун фойдаланишга йўл қўйилмайди. 

 

Таълим муассасалари ошхоналарида озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёсини қабул қилиш уларнинг сифати ҳамда хавфсизлигини, шунингдек, тегишли ҳужжатлари (озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги гувоҳномаси, ветеринария-санитария экспертизаси ҳужжатлари, озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрловчи, етказиб берувчи, уларнинг манбасини тасдиқловчи ҳужжатлар, гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатлари, декларация) мавжуд бўлган ҳолдагина амалга оширилади. 

 

 Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш иссиқ ишлов бериш талаб қилмайдиган хомашё ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини алоҳида ажратилган махсус транспортда амалга оширилади.

 

Ҳар хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш учун битта транспорт воситасидан фойдаланганда, рейслар орасида транспортни дезинфекция воситаларини қўллаган ҳолда, санитария тозалаш ишлари ўтказиб борилиши шарт. 

 

 Таълим муассасасининг ўқув-тажриба томорқасида ва боғ участкаларида, иссиқхоналарида етиштирилган ўсимлик маҳсулотларидан уларнинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи лаборатория-инструментал текширув натижалари мавжуд бўлгандагина, овқатланишни ташкил этишда фойдаланиш лозим.

 

 Таълим муассасалари ошхоналарида кислородли коктейллар сотиш мумкин эмас. 

 

Буйрак, жигар, ўт йўллари ёки ошқозон-ичак ўткир касалликларини бошдан кечирган ҳамда сурункали хасталиклари бўлган ўқувчиларга парҳез овқатланиш ташкил этилади. Бундай овқатланиш тартибига муҳтож болалар нонушта ва тушликларини тайёрлашда маҳсулотларга махсус ишлов берилиши зарур.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

custom img

“Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин унга ечим берилди” — Президент

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

custom img

"Айрим ҳудудлар ҳокимлари сайёр қабулларни "номига" ўтказяпти" — президент

“Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари, Ангрен, Ғозғон шаҳар ҳокимлари маҳалладаги 4-5 нафар одам билан “номига” гаплашиб, сайёр қабул ўтказдим деб юрибди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"