Иқтисодиёт

Tesla Мексикада завод қуради

Муассасада 1 миллионга яқин электромобил ишлаб чиқарилади.

Tesla Мексикада завод қуради

 

Tesla компанияси Мексикада корхона яратиш учун бир неча миллиард доллар сармоя киритади. Завод Мексика шимоли-шарқидаги Нуево-Леон штатидаги Санта-Катарина ҳудудида, АҚШ чегараси яқинида жойлашади. Бу ҳақда республика ташқи ишлар вазири ўринбосари Марта Делгадо маълум қилди. 

 

"5 миллиард доллардан ортиқ бундай инвестицияларни федерал ҳукумат кўмагисиз амалга ошириб бўлмайди ва биз ёрдам беришда давом этамиз, бу завод миллий бозор учун ҳам, экспорт учун ҳам 1 миллионга яқин электромобил ишлаб чиқаради", — деди у.

 

Февраль ойи бошида BMW компанияси Лотин Америкаси мамлакатининг марказий қисмидаги Сан-Луис-Потоси штатидаги заводида электромобиллар ишлаб чиқаришга 800 миллион евро сармоя киритишга қарор қилгани маълум бўлди. Кенг кўламли янги инвестициялар 2027 йилдан бошлаб у ерда электромобиллар ишлаб чиқариш имконини бериши кутилмоқда.

 

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Tesla Мексикада завод қуради | Zamon.uz