Ўзбекистон

Тошкент ИЭС ҳавони ифлослантирмайди — Энергетика вазирлиги

Тошкент ИЭС ҳавони ифлослантириши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқатилган видео 2 йил олдин олинган ва бугунги кунга мос келмайди.

Тошкент ИЭС ҳавони ифлослантирмайди — Энергетика вазирлиги

Айрим ижтимоий тармоқларда “Мана нега ҳаво заҳарланди” сарлавҳаси остида Тошкент ИЭС томонидан пойтахт ҳавосининг ифлосланиши ҳақида видео тарқатилмоқда. Ушбу видео қарийб 2 йил олдин – 2024 йил февраль ойида олинган бўлиб, бугунги кунга мутлақо мос келмайди. Ўша пайтда станцияда асосий ёқилғи табиий газдан, захира ёқилғи сифатида эса қисқа муддат мазутдан фойдаланилган.

 

Ҳозирда Тошкент ИЭСда ўрнатилган “Енгил фильтр” қурилмаси чиқиндиларни 99,5 фоиз самара билан тозалайди ва ҳавога ташланадиган қаттиқ заррачалар концентрациясини 100 мг/м³ дан 6 мг/м³ гача камайтиради. Станцияда тутун газлари таркиби юқори аниқликда назорат қилинади ва реал вақт режимида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Ситуацион марказига узатилади.

 

Шунингдек, станциянинг санитария-ҳимоя ҳудудида замонавий экопост ўрнатилган бўлиб, у атроф-муҳит ҳолатини доимий назорат қилиш ва экологик кўрсаткичларни тезкор мониторинг қилиш имконини беради.

 

Жорий куз-қиш мавсуми давомида мазут ёқилғисидан фойдаланилмаган ва станция табиий газ асосида ишламоқда.

custom img

Тошкент ва Фарғонада 8 килограммга яқин гашишнинг тарқалиши тўхтатиб қолинди

Сирдарёдан ноқонуний сузиб ўтган шахс ва яна бир неча фуқаро қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

custom img

“Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин унга ечим берилди” — Президент

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"