Ўзбекистон

Тошкент туманида 1 млрд сўмлик валюта тўхтатиб қолинди

Улар “ташмачи” фуқаролар ёрдамида четга олиб чиқиб кетилаётган бўлган.

Тошкент туманида 1 млрд сўмлик валюта тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда божхона органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида хорижий валюта маблағларини “ташмачилар” орқали қўшни давлат ҳудудига ноқонуний равишда олиб чиқиб кетишга уринишнинг олди олинди.

 

Маълум бўлишича, гуруҳ етакчиси бўлган 1995-йилда туғилган фуқаро 5 млн 622 минг Россия рублини кичик қисмларга бўлиб, Қозоғистон Республикасига ўтказиб бериш учун ишончли шахсга топшираётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Тадбир давом эттирилиб, гумондорнинг автотранспорт воситаси ва яшаш манзилида ўтказилган кўрик натижасида қўшимча равишда 11 220 АҚШ доллари ҳамда пул маблағларининг ҳақиқий эгалари қайд этилган дафтари расмий тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

 

Мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 182-моддаси 2-қисми “а” банди асосида жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

custom img

“Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин унга ечим берилди” — Президент

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

custom img

"Айрим ҳудудлар ҳокимлари сайёр қабулларни "номига" ўтказяпти" — президент

“Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари, Ангрен, Ғозғон шаҳар ҳокимлари маҳалладаги 4-5 нафар одам билан “номига” гаплашиб, сайёр қабул ўтказдим деб юрибди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"