Тошкентда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланд
Ҳозирда унга 2 та модда билан жиноий иш очилган.

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди.
Маълум қилинишича, ҳоким ёрдамчиси фуқарога тадбиркорлик учун тўртта савдо дўкони қуриш учун 210 кв.м ҳудудни аукционда ютиш орқали расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.
Бунда у ишни битиришда юқори лавозимда ишловчи танишлари борлигини айтган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида у мазкур маблағларни олаётганда қўлга олинган.
Қайд этилишича, ҳоким ёрдамчиси аввал ҳам уч маротаба судланган бўлган. Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан айблов эълон қилинган.







