Ўзбекистон

Тошкентда наркотик савдоси билан шуғулланган она-бола қўлга олинди

Тезкор тадбир давомида 8 кг дан ортиқ гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди.

Тошкентда наркотик савдоси билан шуғулланган она-бола қўлга олинди

Тошкент шаҳрида ДХХнинг шаҳар бошқармаси, ИИББ ва Божхона хизмати ҳамкорлигида ўтказилган махсус операция давомида наркотик моддаларнинг контрабандаси билан шуғулланган оила аъзолари қўлга олинди. Улар гиёҳвандлик воситаларини Тожикистондан яширин йўллар билан олиб кириб, пойтахтда сотишга ҳаракат қилгани аниқланган. Бу ҳақда Zamon.uz'га ДХХ хабар қилди.

 

Операция жараёнида «Оҳангарон–Пискент» йўналишида ҳаракатланаётган, олдиндан назоратга олинган «ЭҚУИНОХ» русумли автомобиль тўхтатилиб текширилди. Машинада бўлган 1976 йилда туғилган аёл ва унинг 1999 йилда туғилган ўғли контрабанда йўли билан кириб келган наркотик моддани олиш учун йўлга чиққанликлари маълум бўлди. Уларнинг телефонларини кўздан кечириш чоғида тожикистонлик шахс томонидан «Телеграм» орқали гиёҳвандлик моддасининг жойлашуви ва фотосуратлари юборилгани аниқланди. Шундан сўнг тезкор гуруҳ Пискент туманидаги йўл четига яширилган 4,9 кг «гашиш»ни далил сифатида топиб олди.

 

Шунингдек, гумондорларнинг Олмазор туманидаги уйида ўтказилган тинтув чоғида қўшимча равишда 1,1 кг «опий» ва 1,9 кг «гашиш» моддаси ҳам топилди. Аёлнинг аввал судланган, 1996 йилда туғилган яна бир ўғли ҳам ушбу жиноятга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинди.

 

Ҳозирда улар устидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича иш қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланган. Тезкор-тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

custom img

“Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин унга ечим берилди” — Президент

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

custom img

"Айрим ҳудудлар ҳокимлари сайёр қабулларни "номига" ўтказяпти" — президент

“Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари, Ангрен, Ғозғон шаҳар ҳокимлари маҳалладаги 4-5 нафар одам билан “номига” гаплашиб, сайёр қабул ўтказдим деб юрибди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"