Ўзбекистон

Тошкентда “Озарбайжон маданияти кунлари” ўтказилмоқда

Тадбирлар 14 июнга қадар давом этади.

Тошкентда “Озарбайжон маданияти кунлари” ўтказилмоқда

Аввалроқ 10-14 июнь кунлари Ўзбекистонда “Озарбайжон маданияти кунлари” доирасида тадбирлар ўтказилиши хабар қилинганди.

 

10 июнь куни Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги делегацияси, 11 июнь куни эса Озарбайжон Республикаси маданият вазири А.Керимли Тошкент шаҳрига етиб келди.

 

11 июнь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Озарбайжон ва Ўзбекистон зиёлилари учрашуви ҳамда “Муҳаммад Фузулий Куллиёти” китобининг тақдимоти, сўнгра Фузулий таваллудининг 530 йиллигига бағишланшаг Фузулий ва Алишер композицияси намойиши бўлиб ўтди.

 

Куннинг иккинчи ярмида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Озарбайжон адабий бурчаги очилиш маросими ташкил этилди.

 

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.Назарбеков ва Озарбайжон Республикаси маданият вазири А.Каримли ўртасида учрашув ташкил этилди.

 

Учрашувда икки томонлама маданий ҳамкорлик алоқаларининг жорий ҳолати, келажакда амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар ва тклифлар муҳокама қилинди.

 

 

 

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида “Озарбайжон маданияти кунлари” тадбирларининг тантанали очилиш маросимига бағишланган концерт дастури ташкил этилди. Концерт дастурида Озарбайжоннинг тарихи ва бугунги кунини ўзида акс эттирган куй-қўшиқлар ижро этилди.

 

 

Концерт дастури аввалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Озарбайжон маданияти кунлари” тадбирларининг иштирокчиларига йўллаган мурожаатинин Президент матбуот котиби Ш.Асадов ўқиб эшиттирди.

 

“Озарбайжон маданияти кунлари” 14 июнга қадар давом этади. 12 июнь куни Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида “Озарбайжон маданияти” номли кўргазманинг очилиш маросими, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг ўқув театри биносида Озарбайжон драма театрининг “Мана ман” спектакли намойиши, Алишер Навоий номидаги академик давлат катта театрида Озарбайжон давлат опера театри жамоасининг “Аршин мал алан” спектакли намойиши ташкил этилиши режалаштирилган.

 

 

 

Эртага, 13 июнь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида “Озарбайжон маданияти кунлари” тадбирларининг ёпилиш маросимига бағишланган концерт дастури ўтказилиши режаланган.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

custom img

“Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин унга ечим берилди” — Президент

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

custom img

"Айрим ҳудудлар ҳокимлари сайёр қабулларни "номига" ўтказяпти" — президент

“Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари, Ангрен, Ғозғон шаҳар ҳокимлари маҳалладаги 4-5 нафар одам билан “номига” гаплашиб, сайёр қабул ўтказдим деб юрибди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"