Ўзбекистон

Тошкентда йирик тиббий дастур ташкил этилмоқда

Қарийб 100 нафар бола Қирол Салмон ёрдамида бепул операция қилинади.

Тошкентда йирик тиббий дастур ташкил этилмоқда

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Қирол Салмон гуманитар ёрдам маркази ҳамда Ислом олами лигаси кўмагида йирик тиббий дастур ташкил этмоқда.

 

Унга кўра, 200 нафарга яқин туғма юрак нуқсони бўлган болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, қарийб 100 нафарида хайрия жарроҳлик амалиётлари бажарилади.

 

Саудия Арабистонидан ташриф буюрган 30 нафар малакали шифокор 7 кун давомида очиқ ва эндоваскуляр операцияларни амалга оширади.

 

Мазкур ташаббус юқори технологияли жарроҳлик ёрдамига муҳтож бўлган болалар учун улкан имконият яратиши билан бирга, маҳаллий мутахассисларнинг халқаро тажрибани ўрганиши ва ўз малакасини оширишига хизмат қилади.

 

Маълумот учун: бу иккинчи тиббий дастур бўлиб, биринчиси ўтган йили ўтказилган ва 100 нафарга яқин катталарда жарроҳлик амалиётлари бажарилган.

 

Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб ўтган йиғилишда ушбу ташаббус тафсилотлари муҳокама қилинди.

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда энергетика, инфратузилма ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 6,5 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Саудия Арабистони иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.