Ўзбекистон

Трамп ва Путин телефон орқали мулоқот қилди

Улар Украинадаги урушни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишди.

Трамп ва Путин телефон орқали мулоқот қилди

Кеча, 18 март куни АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот ўтказди. Улар Украинадаги урушни тўхтатиш ва тинчликка эришиш муҳимлигини муҳокама қилишди. Иккала давлат раҳбари бу можаро тезроқ ҳал қилиниши кераклиги борасида ҳамфикр эканини таъкидладилар.

 

Суҳбат давомида Трамп ва Путин АҚШ ҳамда Россия ўртасидаги муносабатларни яхшилаш зарурлигини таъкидлашди. Урушда қурбон бўлаётган инсонлар, сарфланаётган ресурслар икки давлат халқларининг фаровонлигига йўналтирилса мақсадга мувофиқ бўлиши қайд этилди.

 

Лидерар тинчлик сари илк қадам сифатида энергетика ва инфратузилма соҳасида ўт очишни тўхтатишга келишиб олишди. Шунингдек, Қора денгиз йўлларининг хавфсизлигини таъминлаш, урушни тўлиқ тўхтатиш ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш бўйича техник музокаралар ўтказилиши ҳақида келишиб олинди. Бу жараён тез орада Яқин Шарқдан бошланади.

 

Суҳбат чоғида президентлар Яқин Шарқдаги можароларнинг олдини олиш бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятларини ҳам муҳокама қилишди. Улар стратегик қуролларнинг тарқалишига йўл қўймаслик бўйича биргаликда ишлашга келишиб, бу йўналишда бошқа давлатлар ёрдамида ҳаракат қилишни режалаштиришди. Шунингдек, Эрон ҳеч қачон Исроилни йўқ қилиш имкониятига эга бўлмаслиги кераклиги борасида умумий позицияда қолишди.

 

Ҳар икки раҳбар ҳам АҚШ ва Россия ўртасида яхшироқ муносабатлар ўрнатиш ва улкан имкониятлар яратишни режалаштиришди. Бу жараёнлар нафақат сиёсий барқарорликни, балки йирик иқтисодий битимлар тузиш имкониятларни ҳам бериши таъкидлаб ўтилди. Икки томон тинчлик йўлида қадам ташлашга тайёр эканликларини билдиришди.

 

custom img

Бектемирдаги нефть базада ёнғин чиқди: ҳодисада жабрланганлар йўқ

Ёнғин қутқарувчиларга соат 19:38 да маълум бўлган ва 18 дақиқа ичида бартараф этилган.

custom img

Жиззахда қарздорга тегишли нотурар бино хатланди

Мазкур чора қарздорликни қоплаш ва ижро ҳужжати талабларини таъминлаш мақсадида қўлланилди.

custom img

Нукусда МИБ орқали қидирувдаги 3 та машина топилди

Ижро ҳужжатига кўра, давлат муассасасининг 665 млн қарзи бўлган.

custom img

Сурхондарёда МИБ орқали бола онаси бағрига қайтди

Ижро ҳужжатига асосан, болани она тарбиясига олиб бериш белгиланган эди.

custom img

Фарғонада солиқ қарзи сабаб ғишт заводи хатланди

Эндиликда мол-мулк электрон савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилади.

custom img

Тошкентда МИБ орқали тарихий китоблар давлатга қайтарилди

Экспертиза натижасига кўра, ушбу китоблар маданий ва тарихий аҳамиятга эга экани аниқланган.

custom img

Бекободда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк сотилди

Ижро ҳужжатига кўра, МЧЖнинг банкдан 9 млрд қарзи бўлган.

custom img

“Дўстлик”дан икки баробар катта: Қирғизистон билан янги чегара пости очилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида янги очиладиган пост юк ташиш муддатини бир ҳафтага қисқартириши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"