Жаҳон

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Ушбу чора Калининград вилоятини транспорт блокадасидан ҳимоя қилиш ва унинг узлуксиз таъминотини йўлга қўйиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Россия ҳукумати Калининград вилоятининг транспорт блокадасига тушиш хавфини камайтириш мақсадида иккита темирйўл пароми қуриш учун қарийб 50 миллиард рубль ажратади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Михаил Мишустинга таяниб, РБК маълум қилди.

 

Мишустиннинг айтишича, паромлар Россиянинг маҳаллий кемасозлик заводида, мамлакатнинг ўз лойиҳаси асосида қурилади. Улар Калининград ва Ленинград вилоятларини боғловчи Балтийск ва Уст-Луга портлари ўртасидаги денгиз йўналишида қатнайди.

 

Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 47 миллиард рублни ташкил этади. Маблағларнинг 38,1 миллиард рублгача бўлган қисми Миллий фаровонлик жамғармаси, қолган қисми эса федерал бюджет ҳисобидан молиялаштирилади. Паромларни 2030 йилгача қуриб битказиш режалаштирилган.

 

Россия ҳукумати маълумотига кўра, янги кемалар денгиз орқали юк ва йўловчи ташиш ҳажмини ошириш, қуруқликдаги транзит йўналишларига қарамликни камайтириш ҳамда Калининград вилоятининг транспорт имкониятларини яхшилашга хизмат қилади.

 

Маълумот учун, сентабр ойи охирида НАТО бош котиби Марк Рютте альянс Россиядан Калининград вилоятини ҳаво ёки денгиз орқали блокадага олишга уринишлар юз берса, ядровий жавоб берилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш олганини билдирган эди. Кейинроқ альянс Ҳарбий қўмитаси раҳбари Жузеппе Драгоне блокнинг бундай режалари йўқлигини айтган.

 

Россия президенти ёрдамчиси Николай Патрушев эса Калининградга қарши ҳар қандай агрессив ҳаракатларга Москва тезкор жавоб қайтаришини таъкидлаган. Владимир Путин ҳам Россияга, жумладан, Калининград вилоятига бевосита ҳужум қилинган тақдирда, мамлакат ихтиёридаги барча қуроллардан фойдаланиш масаласи кўтарилишини билдирган.

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Мамлакат 2027 йил ноябридан статут иштирокчиси бўлмайди.

Янги Конституция рад этилса, Пашинян бош вазирликдан кетади

Янги Конституция рад этилса, Пашинян бош вазирликдан кетади

Арманистон бош вазири референдум натижасига қараб истеъфога чиқиши ёки тинчлик жараёнини якунлаш устида ишлашда давом этишини маълум қилди.

Трамп Эрон ҳужумлари кучайганини айтди: барча ракета ва дронлар уриб туширилган

Трамп Эрон ҳужумлари кучайганини айтди: барча ракета ва дронлар уриб туширилган

АҚШ президенти ҳужумлар кучайганини АҚШдаги оралиқ сайловларда демократлар ғалаба қозонгани билан боғлади.

Қирғизистондаги қурилиш объектида ёнғин: икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қирғизистондаги қурилиш объектида ёнғин: икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Яна бир нафар фуқаро эса реанимацияга ётқизилган.

1983 йилги рекорд такрорланиши мумкин: сув тошқини хавфи эълон қилинди

1983 йилги рекорд такрорланиши мумкин: сув тошқини хавфи эълон қилинди

Сан-Франсискода сув сатҳи 262 сантиметргача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Қандолат фабрикасида ёнғин чиқди: 24 киши ҳалок бўлди

Қандолат фабрикасида ёнғин чиқди: 24 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса вақтида корхонада қарийб 300 нафар ишчи бўлган.

1991 йилдан бери Тунисда қолиб кетган: Саддам Ҳусайннинг самолёти сотувга чиқарилди

1991 йилдан бери Тунисда қолиб кетган: Саддам Ҳусайннинг самолёти сотувга чиқарилди

Ҳукумат Boeing 747 самолётини ҳам ўз ичига олган иккита лайнерни ҳар бирини 900 минг доллардан сотувга қўйди.

АҚШ аэропортларида оммавий кечикишлар: минглаб рейслар бекор қилинди

АҚШ аэропортларида оммавий кечикишлар: минглаб рейслар бекор қилинди

Самолётларнинг оғирлиги ва мувозанатини ҳисобловчи тизимдаги носозлик 7,8 мингдан ортиқ рейсга таъсир кўрсатди.