Ўзбекистон

Учтепа туманида эркак лифтда қизчага тегажоғлик қилди

Зўравонликка учраган қизчанинг қариндоши Nemolchi.uz'га мурожаат қилган.

Учтепа туманида эркак лифтда қизчага тегажоғлик қилди

 

Nemolchi.uz таҳририятига зўравонликка учраган қизчанинг қариндоши мурожаат қилган:

 

"Ўтган ҳафта жума куни тахминан соат 16:00-17:00 ларда 10 ёшли жияним Учтепа туманидаги мактабдан, шу маҳаллада жойлашган уйига қайтаётган эди.

 

Унинг орқасидан лифтга тахминан 25-30 ёшлардаги йигит бирга лифтга кирди. Кейин тўққизинчи қават тугмасини босиб (жияним пастги қаватда яшайди), “синглим, тўққизинчи қаватга чиқамиз, кейин ўзинг кетасан”, дейди. Улар 9-қаватга етиб келишганда, у лифтдан чиқиб, атрофга қараган ва энди биринчи қаватга тушишларини ва қиз хоҳлаган жойига боришини айтиб, яна лифтга қайтиб киради.

 

Улар биринчи қаватга етиб келгунча лифтдан тушаётганда у қизчанинг жинсий аъзосига тегишни ва тегажоғлик қилишни бошлайди, у қизнинг интим жойларига тегиб чимчилаб олади ва лифт пастги қаватга тушганда тезда лифтдан чиқиб кетади.

 

Биз участка нозирига камераларни кўтаришни илтимос қилиб мурожаат қилдик. Маълум бўлишича, у йигит бино киравериш эшигидан чиқиб, яқин жойда турган “Matiz” русумли автомашинага ўтирган.

 

Шундан сўнг, 102 рақами орқали ички ишлар ходимларига ариза берилди.

 

Ҳеч қанча вақт ўтмай бизга қўнғироқ қилиб, Учтепа тумани ГОМга таклиф қилишди. У ерга етиб келгач, қизнинг ота-онаси ва унинг ўзини қўлга олинган шахснинг шахсини тасдиқлаш учун ичкарига олиб киришади. Қўлга олинган шахс ҳақиқатан ҳам ўша “педофил” бўлиб, уни жияним таниб қолади. Шундан сўнг, ИИБ ходимлари қўлга олинган шахснинг нопок ҳаракатлари юзасидан ариза ёзишни сўрашди. Ариза ёзиб бўлингач, иш прокуратурадаги терговчига ўтказилишини тушунтиришди..."

 

Қизчанинг қариндошларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 2-қисми (вояга етмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан иш қўзғатилди. Гумонланувчи айбдор деб топилса, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

"Адолат қарор топиб, айбдор қонун доирасида жазоланишига умид қиламиз", — дейилади Nemolchi.uz хабрида.

Автобусдаги реклама йўловчиларга халақит бермаслиги керак — Тошшаҳартрансхизмат

Автобусдаги реклама йўловчиларга халақит бермаслиги керак — Тошшаҳартрансхизмат

Йўловчиларнинг эътирозларидан сўнг автобуслардаги реклама овозини меъёрлаштириш бўйича чоралар белгиланди.

Ертўлада сақланган 5,6 млрд сўмлик дорилар: Наманганда яширин омбор фош этилди

Ертўлада сақланган 5,6 млрд сўмлик дорилар: Наманганда яширин омбор фош этилди

Жами 67 923 дона дори процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ис газидан заҳарланиш хавфи: иситиш мавсумида қандай қоидаларга амал қилиш керак?

Ис газидан заҳарланиш хавфи: иситиш мавсумида қандай қоидаларга амал қилиш керак?

Энергетика вазирлиги иситиш мавсумида газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича огоҳлантириш берди.

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.