Хитойда протез учун 4000 та жасад ўғирланди
Полиция тергов давомида 18 тонна инсон суякларини топди.

Хитойда тиш протезлари учун ўликхоналардан 4000 та жасад ўғирланди. Жиноятчилар ноқонуний бизнесдан тахминан 53 миллион доллар ишлаб топишга муваффақ бўлишган.
Дастлабки маълумотларга кўра, тергов доирасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 18 тонна инсон суяклари ва 34 мингдан ортиқ протезларни топган.
Бу иш билан шуғулланган жамоа раҳбари айбини тан олиб, 4 мингдан ортиқ жасадни ўғирлагани ҳақида кўрсатма берди. 75 киши жиноий гуруҳ иштирокчиси сифатида гумон қилиниб, ҳозирда уларнинг барчаси ҳибсга олинган ва тергов давом этмоқда.







