Хитойлик аёл 80 та квартирани фирибгарлик йўли билан сотди
Фирибгарлик аёлга 3 миллион доллар келтирган.

Хитойнинг Гансу провинциясида 30 ёшли аёл Ван Вей 80 та квартиранинг қулфларини алмаштириб, уларни ноқонуний равишда сотиб, 3,3 миллион доллар ишлаб топган. У ўзининг қариндошлари ва дўстларига тегишли бўш хонадонларнинг мулк ҳужжатларини қалбакилаштириб, фирибгарлик йўли билан фойда кўрган.
Ван Вей чилангарларни ёллаб, квартираларнинг қулфларини алмаштирган ва уларни арзон нархларда сотган. У ушбу ноқонуний даромадни эркаклар учун совғалар харид қилишга сарфлаган, жумладан, 1,4 миллион долларни севгилиси Чжан Чженга ўтказган ҳамда унга қимматбаҳо машина ва кўчмас мулк ҳадя қилган. Фирибгарлик янги «харидорлар» квартираларга кўчиб ўтмоқчи бўлганда фош этилган.
Ҳозирда Ван Вейга нисбатан тергов олиб борилмоқда ва у мол-мулкини мусодара қилиш шарти билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Мазкур фирибгарлик Хитойда кўчмас мулк хавфсизлиги ва назорат тизимининг заиф томонларини яна бир бор кўрсатиб берган.







