Ўзбекистон

Японияда Ўзбекистонликлар учун 250 та юқори маошли иш ўринлари эълон қилинди

Ҳайдовчилик ва қурилиш соҳаларида бепул ўқув курслари, турар жой ва бонуслар билан ишлаш имконияти таклиф қилинмоқда.

Японияда Ўзбекистонликлар учун 250 та юқори маошли иш ўринлари эълон қилинди

Ўзбекистон Миграция агентлиги Япониянинг Проуд Партнерс компанияси билан ҳамкорликда ўзбекистонликларга мўлжалланган иш имкониятларини эълон қилди. Дастур доирасида 250 та етказиб берувчи ҳайдовчи ва 150 та қурилиш соҳаси иш ўринлари мавжуд бўлиб, номзодлар Тошкентда 1–2 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган суҳбат орқали танланади.

 

Ҳайдовчилар учун Б ёки С тоифадаги гувоҳнома, 21–35 ёш ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш талаб қилинади. Қурилиш соҳаси ишчилари эса 18–35 ёш оралиғида бўлиши, меҳнат интизоми ва хавфсизликни таъминлай олиши керак.

 

Иш берувчи томонидан 2000 АҚШ долларидан бошланувчи маош, йилига икки марталик бонус, турар жой, тиббий суғурта ва авиачипта харажатларини қоплаш каби имтиёзлар таклиф этилади. Шу билан бирга, япон ёки инглиз тилини билган номзодлар устунликка эга бўлади.

 

Ангрен шаҳрида бепул япон тили курслари ҳам ташкил этилиши режалаштирилган. Ушбу ташаббус, Ўзбекистон фуқароларини хорижда тартибли ва юқори маошли иш ўринларига йўналтиришга қаратилган тизимли ишларнинг давомидир, натижада хориждан юборилаётган маблағ миқдори сезиларли ошмоқда.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ёмғир сувлари баъзи ҳудудларда сув тошишига олиб келиши мумкин.

custom img

Андижонда 5 киши аёлни самосуд қилиб, сочини олиб ташлади

Самосуд қилган шахслар қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди

custom img

ИЖҚКД катта тезкор вакили 85 миллион сўм пора билан қўлга олинди

Катта тезкор вакил тадбиркорга электрон доскаларни давлат мактабига таннархидан қимматга сотиб беришни ваъда қилган.

custom img

Россияда Телеграмни блоклаш бошланди

Россиянинг турли ҳудудларидан мессенжернинг ишламаётгани юзасидан шикоятлар келиб тушган.

custom img

Фарғонада солиқдан қарздор корхоналар бинолари хатланмоқда

Хусусан, Риштонда 1,6 млрд сўм солиқ қарзи учун бино-иншоотлар хатланган.

custom img

Ўзбекистонда сунъий интеллектни яратиш ва фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Мазкур этика қоидалари сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича тамойиллар ва талабларни, шунингдек сунъий интеллект иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Ўзйўлкўприк” ходими пора билан қўлга олинди

Ходим “Беруний-Тўрткўл” магистраль йўл қурилиши лойиҳасининг бир қисмини олиб бериш учун тадбиркордан 10 минг доллар талаб қилган.

custom img

Ўзбекистонда 1765 та масжидда Қуръон хатмоналари бўлади

27 кун давомида ўқилган Қуръони карим 16 март куни хатм қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"