Бугун Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади
Ҳаво 33-35 даража иссиққача кўтарилади.

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-38 даража иссиқ бўлади.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 33-35 даража иссиққача кўтарилади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27 даража иссиқ бўлади.







