Жамият

Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқланди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида коронавируснинг “ҳиндча” штамми аниқланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқланди

Янги штаммни аниқлаш устида Илғор технологиялар маркази олимлари иш олиб боришган. Мазкур штамм ҳозиргача дунёнинг 74 давлатида аниқланган эди. Коронавируснинг “ҳиндча” штамми тез юқувчанлиги билан бошқа штаммларига нисбатан хавфли деб ҳисобланмоқда. Бу штамм аниқланган Ҳиндистон давлатида ҳозирги кунда 30 млн касалланиш, 390,2 минг ўлим ҳолати қайд этилган.

23 июнь куни Қозоғистон ҳукумати бу штамм мамлакат пойтахти Нур-Султонга етиб келганини маълум қилди. Сўнгги ҳафтада шаҳарда кунлик касалланиш кўрсаткичи 40 фоизга ошган, қатор беморларнинг таҳлил натижалари уларга янги штамм юққанини кўрсатган. Қўшни давлатда сўнгги бир кунда 1248та касалланиш ҳолати қайд этилиб, 12 бемор вафот этди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса сўнгги бир кунда 442 кишида касаллик қайд этилиб, 400га яқин бемор тузалгани, бир нафар бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

Мамлакатда янги касалланиш ҳолатлари сони кундан кунга ошмоқда, сўнгги марта май ойи бошида 442тадан юқори ҳолат (+452) қайд этилганди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3513 нафар бемор даволанмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқланди | Zamon.uz