Озодбек Назарбековнинг ваксинадан кейинги аҳволи қандай?
Бугун «Халқаро пресс-клуб» жонли эфирида маданият вазири Озодбек Назарбеков ваксина қабул қилди. Вазир ваксинадан кейинги ҳолати ҳақида пост қолдирди.

«Ҳозирда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Тиббиёт ходимларининг берган тавсияларига амал қилсак, барчаси енгил кечади.

Ўйлаймизки, ваксина қабул қилиш, одатдаги ҳаётимизга қайтишнинг ягона чорасидир», – деди у ва қўшимча қилди: «Маълумотларга кўра, инсон туғилганидан бошлаб, умри давомида 14 та ваксина оларкан. Cовид-19 вирусига қарши эмлашни 15-ваксина деб қабул қилишимиз керак.
Чунки биз бугун барчани уйга қамалиб, хавотир ичида яшашга мажбур қилган ушбу вирусдан фақат эмланибгина халос бўла оламиз».







