Сенат томонидан жорий йил учун давлат бюджети харажатларига оид ҳужжат тасдиқланди
Унга кўра умумий ҳисобда 148,9 трлн сўм ажратилади.


Учлик кесимида оладиган бўлсак, биринчи ўринда 62,8 трлн сўм билан Молия вазирлиги. Иккинчи ўрин 21,9 трлн сўм билан Халқ таълими вазирлигига насиб этди. Рўйхатни Транспорт вазирлиги 5,5 трлн сўм билан якунлайди.
Маълумотларга кўра, давлат бюджети харажатларининг бир қисми халқаро ташкилотлар томонидан қопланади.







