14 июл куни Тошкент шаҳрида ва республика бўйича рақамли теледастурларни (МТРК теледастурларидан ташқари) тарқатиш вақтинча тўхтатилади.
Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.


“РРТМ” ДУКнинг рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида, телерадио узаткичларида, антенна-фидер тизимларида ва сунъий йўлдош қабул қилиш-узатиш қурилмаларида ярим йиллик профилактика ишлари жорий йилнинг 6-30 июл кунлари ўтказилади.
14 июл куни соат 01:00 дан 06:00 гача (13 июлдан 14 июлга ўтар кечаси) рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида ва соат 01:00 дан 10:00 гача телерадио узаткичларда ярим йиллик профилактика ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу вақтда Тошкент шаҳрида ва республика бўйича рақамли теледастурларни тарқатиш вақтинча тўхтатилади.







