2021 йил ёзининг бьюти-трендлари
Ёз мода шайдоларининг севимли мавсуми.

Чунки бу вақтда ёрқинлик урфда бўлади.
Шунинг учун ҳам ёзги образларнинг асосий ўзига хослиги ёрқинлик, тандемлар янгилиги вакийимларнинг уйғунлиги бўлади. Ёзги мавсумнинг танланган рангларида ҳам шунга урғу берилади. Хўш, бу йилги ёз мавсумида нималар урфда бўлади?
Қизил лаб бўёғи. Мода ҳафталиги даврида бутун дунё дизайнерлари қизил лаб бўёғига янги ҳаёт беришга келишиб олишди. Классика тарафдорлари энди урфдан қолган кўринмайди.
Рангли чизиқлар. Агар кўзингизга урғу беришни истасангиз, одатий қора чизиқ ўрнига ёрқин ранглардан фойдаланинг. Шунда ҳар қандай ҳолатда ҳам эътибордан четда қолмайсиз.
Тартибсиз соч турмаклари. Идеал даражада текисланган ёки жингалак сочлар ҳақида унутинг. Бу мавсумда бироз тартибсиз соч турмаклари урфга кирди.
Пушти румяна. Румянани ёноқларга сураётганда эътиборли бўлиш керак, у худди табиийдай кўриниши шарт.
Соч учун аксессуарлар. Бу йил тугмали ва оддий қисқичлар, бахмал резинкалар ва бошқа соч учун тақинчоқлар урга кирган.
Ўрилган сочлар. Ўрилган сочнинг ўзи ҳам яхши безак вазифасини бажариши мумкин. Ёйилган сочлар ва майда қилиб ўрилган бир ёки иккита ўрам бу йил трендига айланди.
Шарофат Маҳмудова







