Жамият

Аномал об-ҳаво сабаб Чотқолда ёнғин содир бўлди

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси таркибидаги Чотқол давлат биосфера қўриқхонасининг денгиз сатҳидан 1500-1700 метр баландликдаги Тераклисой ҳудудида аномал об-ҳаво таъсирида ёнғин чиққан. Бу ҳақда шу атрофда хизмат ўтаётган қўриқхона инспекторлари 2021 йил 5 июль куни ўзларидаги мавжуд алоқа воситалари орқали хабар беришди.

Аномал об-ҳаво сабаб Чотқолда ёнғин содир бўлди

 


     Ёнғин ҳудуди кенгайиб кетишининг олдини олиш ва уни бутунлай ўчириш, қолаверса, юриш ва ҳаракатланиш қийин бўлган тоғнинг юқори қисмида ўт чиқишининг сабабларини аниқлаш мақсадида шу куннинг ўзида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат экология қўмитаси томонидан қўшма тадбир ўтказилди.


     Қарийб бир гектарни эгаллаган ёнғинда асосан қуриган ўт-ўланлар ёнган, кўп йиллик дарахтларга зарар етишининг олди олинган. 2021 йилнинг 6 июль ҳолатига ёнғин тўлиқ ўчирилиб, қўшма тадбирда қатнашганлар орасида жароҳатланиш қайд этилмади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Аномал об-ҳаво сабаб Чотқолда ёнғин содир бўлди | Zamon.uz