Cаломатлик

Бош оғриғида қандай табиий маҳсулотлар ёрдам беради?

бош оғриғига қарши курашиш учун кўп тўйинмаган OMEGA-3 ёғ кислоталари бўлган маҳсулотлар ҳам зарур.

Бош оғриғида қандай табиий маҳсулотлар ёрдам беради?

Кўп ҳолларда бош оғриғини дорилар билан бартараф этишнинг имкони бўлмайди. “Delish” портали бир қатор тадқиқотлар ўтказди ва бош оғриғида ёрдам берадиган маҳсулотларни таклиф қилди.

Маҳсулотлар орасида таркибида кўп миқдордаги фолий кислотаси ва магний бўлган карам ва исмалоқ етакчи ўринлардан жой олган. Шунингдек, магнийга шоколад ва банан ҳам бой. 

Таъкидланишича, бош оғриғига қарши курашиш учун кўп тўйинмаган OMEGA-3 ёғ кислоталари бўлган маҳсулотлар ҳам зарур. Мутахассислар бундай вазиятда лосось ва авокадони тавсия қилган. 

Шунингдек, рибофлавин манбаи бўлган қўзиқорин ҳам мигренга қарши восита. Ширин картошкада бета-каротин, B2, B6 ва C витаминлари, марганец, калий ва ниацин мавжуд. Уларнинг барчаси бош оғриғини камайтиришга ёрдам беради. Лавлаги ҳам худди шундай таъсирга эга. 

Шунингдек, сабзавотлардан мутахассислар брокколига эътибор беришни маслаҳат беришади. Қаҳва ичиш ҳам мигренга ёрдам беради, аммо мутахассислар огоҳлантирганидек, ушбу ичимликни ичишда эҳтиёт бўлиш керак: кофеиннинг кунлик истеъмоли 100 миллиграммдан ошмаслиги лозим.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Бош оғриғида қандай табиий маҳсулотлар ёрдам беради? | Zamon.uz