Жамият

Давлат экология қўмитаси инспекторига пора таклиф қилган шахс ушланди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция ходимлари Янгийўл тумани ҳудудида ноқонуний қум-шағал қазиб олинаётганини аниқлашди.

Қонунчиликда белгиланган тартибда жарималар расмийлаштирилиб, қум-шағал қазишга жалб этилган техникалар вақтинча махсус жойга жойлаштирилди.

Лекин экоинспекторлар ҳузурида фуқаро Х. пайдо бўлиб, мазкур «бизнес» унга тегишли экани ҳамда шу ишни ими-жимида ёпишни сўрайди. Бунинг учун 4 000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилади.

Давлат экология қўмитаси ходимлари бу таклифни кескин рад этишади ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишади. Х эса уларга яна бошқа йўллар билан таъсир ўтказишга ҳаракат қилади. Натижада Х. экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекторига пора беришга уринаётганда Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура департаменти ходимлари томонидан воқеа жойида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Давлат экология қўмитаси инспекторига пора таклиф қилган шахс ушланди | Zamon.uz