Жамият

Энг яхши бизнес университетлар аниқланди

Британия Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва “Change School” билан ҳамкорликда мамлакатимиздаги олий ўқув юртлари учун ташкил этилган “Тадбиркорлик университети мукофоти” натижалари сарҳисоб қилинди.

 Танловда учун Британия Кенгашининг “Creative Spark” дастури иштирокчилари бўлган 11 та етакчи университет саккизта номинация бўйича ғолиблик учун баҳслашди. Ғолибларни танлаш Буюк Британиянинг етакчи тадқиқот марказларининг ижодий-иқтисодиёт мутахассислари томонидан амалга оширилди.  

 – Ушбу ташаббус жамоаларнинг биргаликдаги ишларини намойиш этиш ва меҳнатнинг самараси учун ажойиб имконият. Ушбу тадбирда университетларнинг иштирок этиши жуда муҳим, чунки у ижодий фикрлаш, кооперация ва тармоқни ривожлантиришга ёрдам беради. Қолаверса, иқтисодий ривожланиш, иш билан таъминлаш ва янги корхоналар яратилишини қўллаб-қувватлайди, - дейди Ўзбекистондаги Британия Кенгаши директорининг ўринбосари Жамила Ғуломова.  

 Тошкент давлат техника университети “Йилнинг тадбиркор университети” мукофоти ғолиби бўлди. Университет талабаларнинг ғоядан тижоратгача бўлган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун “Йил мукофоти”, “Муқобил энергия манбалари” ўқув дастурини жорий қилганлиги учун “Яшил университет” каби учта номинация бўйича ғолибликни қўлга киритди.  

 Шунингдек, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти “Тўқимачилик”, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Таъсир”, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Ўқув дастурида тадбиркорлик” номинациялари бўйича ғолиб, деб топилди.  

 Маълумот ўрнида айтиш жоиз, “Creative Spark” – бу Британия Кенгаши дастури бўлиб, у ёшлар ўртасида ижодий тадбиркорлик таълими, ишбилармонлик тафаккури ва ишбилармонлик кўникмаларини ривожлантириш учун олий таълим соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган. Дастур МДҲнинг еттита мамлакатида ишлайди ва Буюк Британия минтақада ижодий иқтисодиётни ривожлантиришга ҳисса қўшади. Дастурда 110 та университет иштирок этади. Сўнгги уч йилда ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 750 мингдан зиёд ёшлар малака оширди, 65 ўқув курси ва 15 бизнес-инкубатор очилди.  

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Энг яхши бизнес университетлар аниқланди | Zamon.uz