Жамият

Эрталабдан буён "свет" йўқ: Наманганда айни жазирамада юзага келган электрдаги узилишлардан аҳоли қийналмоқда

Республикамизнинг деярли барча ҳудудларида Эрондан кириб келган иссиқ ва қуруқ ҳаво массалари, юқори ҳароратдаги жазирама сабабли аҳолининг яшаш шароитларида бир мунча қийинчиликлар юзага кела бошлади.

Эрталабдан буён "свет" йўқ: Наманганда айни жазирамада юзага келган электрдаги узилишлардан аҳоли қийналмоқда

Республикамизнинг деярли барча ҳудудларида Эрондан кириб келган иссиқ ва қуруқ ҳаво массалари, юқори ҳароратдаги жазирама сабабли аҳолининг яшаш шароитларида бир мунча қийинчиликлар юзага кела бошлади.

Хусусан, сўнгги кунларда ҳамюртларимиздан вилоятнинг шаҳар ва туманларида электр таъминоти тизимида тез-тез узилишлар юз бераётгани ҳақида турли мазмундаги мурожаатлар етиб келмоқда.

Наманган шаҳрининг Ибрат маҳалласи, Соли Адашев кўчасида яшовчи фуқаро Исроилжон Мамажонов юборган мурожаатни келтирамиз:

"Ассалому алайкум, ҳурматли ЎзА мухбири. Эрталабдан буён маҳалламизда (кўчамизда) "свет" йўқ. 70 ёшдан ошган ҳожи онамиз жазирама иссиқдан юраклари безовта бўлиб қийналмоқда. Бирор чорасини кўринглар, илтимос. Электрни ёқмаса бўлмайди, ахир. Иссиқни қандай бўлаётганини кўриб турибсизларку..."

Наманган туманидаги Қумқўрғон маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Фазлиддин Каримов йўллаган мурожаатда ҳам электр таъминотидаги соатлаб узилишлар тилга олинган:

"Эрталабдан буён Наманган туманидаги "Қумқўрғон" маҳалла фуқаролар йиғинидаги аксарият кўчаларда электр токини беришмаяпти. Фарзандимнинг таваллуд кунини оиламиз даврасида "свет"сиз нишонлашга мажбур бўлдик. Болажоним севган ширинликларни ойиси пишириб беролмади. Тўғриси, бундай юқори ҳароратдаги иссиқ ҳавода ёш болалар, қариялар қийналди. Айни шароитда коммунал хизмат идоралари одамларни уйларида қийналмасдан ўтиришлари учун барча зарурий чораларни кўриб қўйишлари керак эмасми? Шу алфозда, қадримизга йиғлаймизда. Электр таъминоти корхонаси мутасаддилари эътиборли бўлинглар, илтимос".

Наманган шаҳридаги Исфархон маҳалласидан, исм-шарифини ёзмасликни келтирмасликни сўраб, йўлланган мурожаатда ташкилотларда ҳам электр тез-тез ўчаётганлиги қайд этилган:

Вилоят матбуот уйининг кўп қаватли биносида ишлаймиз. Тўғриси, битта бинойимизда жойлашган аввалги Исҳоқхон тўра Ибрат номидаги собиқ вилоят босмахонаси ўрнида барпо этилаётган савдо маркази қурилиши бошлангандан бери ишхонамизда "свет" тез-тез ўчмоқда. Айниқса, ёз ойининг айни жазирама даврида электр таъминотида юз бераётган соатлаб узилишларга ўрганиб қолдик. Бошқа иложимиз қанча??? Электр корхонасига айтсак, авария юз берди, тузатяпмиз, деган жавобни эшитамиз. Битта электр қурилмасида авариялар тез-тез бўлиши табиий ҳолга айланиб қолдими?...

Биз Наманган вилоятида электр таъминоти билан боғлиқ юзага келган муаммолар ҳақида халқимизнинг дарду нолалари акс эттирилган ўнлаб мурожаатлардан айримларини келтирдик, холос.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ҳокимларга, қуйи тизимдаги барча раҳбарларга халқни рози қилиш вазифасини асосий устувор вазифа этиб белгилаб берилган экан, айни кезда коммунал хизмат идоралари мутасаддиларидан элимиз манфаати йўлида амалий чора-тадбирларни кўришларини сўраймиз. Зеро, халқ талаби – ҳақ талаб.

Дарвоқе, ушбу ҳафтада кузаталиши хабар берилган саратон чилласининг жазирама, аномал иссиқ ҳароратли дамларида барча ҳудуд раҳбарлари, тегишли ташкилотлар мутасаддилари одамларни тавсия этилганидек, уйдан чиқмасдан ўтиришлари учун барча зарурий чораларни, хусусан электр эенергияси, тоза ичимлик суви ва газ таъминотида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олишга эътибор қаратишлари зарур эмасми?

Ҳамюртларимизнинг мурожаатларидан келиб чиқилган ушбу танқидий чиқишга "Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти раҳбариятидан амалий жавоб кутамиз.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"