Қўй ўғрилари қўлга олинди
Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш ҳовлисидаги қўйхонасида бўлган 4 бош жами нархи 5.000.000 сўмлик қўйларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.


Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ ТП профилактика инспектори ҳамда кинологлар томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган ва Уйчи туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, Уйчи туманидаги мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 2004 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 июл куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.







