Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам коронавирусга қарши эмланди
Юртимиз бўйлаб #мен_вакцина_олдим акцияси қамрови тобора кенгайиб бормоқда. Бугун акция доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам коронавирусга қарши эмланди.


Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида ҳукумат вакиллари, ҳокимлар, олий ўқув юртлари раҳбарлари, тиббиёт муассасалари бошлиқлари, эл ардоғидаги санъаткорлар ва кўплаб аҳоли вакиллари коронавирусга қарши эмланди.







