Дунёдаги энг ғаройиб стадионлар
Футбол матчининг энг асосий қисмларидан бири – стадион.

Чим сифати, акустика ва ёруғлик томошага бевосита таъсир ўтказади. Дунёда шундай майдонлар борки, ўзига хослиги учун ҳам бориш керак. Бугун шундай стадионлар ҳақида маълумот берамиз.
Брага муниципал стадиони, Португалия

Бу стадион 33 томошабинга мўлжалланган бўлиб, Евро-2004 учун қурилган. У шундоққина қоя этагида жойлашган, табло ва камералар тоғга ўрнатилган. Арена қурилишига 122 млн доллар сарфланган.
«Марина Бэй», Сингапур

Бу стадионнинг футбол майдони махсус сузувчи платформада жойлашган. 30 минг томошабин эса соҳилда ўтиради. Майдон соҳил билан бир нечта кўприк орқали боғланган. Агар тўп майдондан чиқиб кетса, уни ғаввослар олиб келади.
Жанубий Африкадаги Совет стадиони

1981 йилда совет муҳандислари Жанубий Африканинг Мафикенг шаҳрида “Ммабато Стэдиум” майдонини қуришган. Стадион сиғими 59 минг ўринни ташкил этади.
Тоғдаги стадион, Норвегия

Норвегиянинг Хеннингсвер қишлоғида ажойиб стадион жойлашган. У тоғлар ва денгиз билан ўралган. Бу сайёрадаги энг чиройли жойлардан бири. Қишлоқ аҳолиси атиги 500 киши. Стадионда одатда маҳаллий жамоа ўйнайди.
«Вождовац арена », Сербия

Яна бир ғайриоддий стадион Белграднинг Вождовац туманида жойлашган. 2011 йилда эски арена бузилиб, 2013 йил августида янги стадион ва савдо маркази очилди. Майдон сиғими 5 175кишини ташкил этади. Қурилишга қарийб 20 млн евро сарфланган.







