Ўзбекистонда ҳафта давомида кучли шамол ва чангли бўронлар кузатилиши кутилмоқда
8−10 июль кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб шамол 20 м/с.гача кучаяди, синоптиклар ҳафта давомида чангли бўронлар кузатилиши кутилаётганидан огоҳлантиришди.


8 июлда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 9-10 июль кунларида республиканинг барча ҳудудларига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган деярли салқин ҳаво массалари кириб келади.
7 июлда Қорақалпоғистон бўйича, 8-10 июлда республиканинг барча ҳудудлари бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин.







