Самарқанд ва Сурхондарёда содир бўлган учта ЙТҲ оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди
Самарқанд вилоятида 5−6 июль кунлари одам ўлими билан содир бўлган иккита ЙТҲ рўй берди.


Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида Spark русумли автомобил йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 5 июль куни соат 04:38 ларда Тайлоқ туманидан ўтувчи М-39 Бишкек-Олмаота-Тошкент-Термиз автомобил йўлида Самарқанд туманида яшовчи 1980 й. т. ҳайдовчи Spark автомашинасини Термиз-Самарқанд йўналиши бўйича бошқариб келаётиб, белгиланган тезликни ошириши туфайли бошқарувни йўқотган.
Оқибатда йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилган. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган.







