Lifestyle

Бунинг учун миянгиз сизга раҳмат дейди

Miya – inson hayotini boshqaruvchi organ. U qaror qabul qilib, fikrlarni shakllantiradi. Bu jrayon bir necha soniyalarda amalga oshadi. Bu fakt qator tajribalar va tadqiqotlar orqali isbotlangan. O‘z miyasini boshqara olgan odam muvaffaqiyatga erishishi ham. Agar siz o‘z miyangiz haqida to‘g‘ri qayg‘ursangiz, us izga albatta to‘g‘ri signallarni jo‘natadi.

Бунинг учун миянгиз сизга раҳмат дейди

 

Мия фойдали нарсаларни яхши кўради. Булар:

1.    Янги билимлар. Организм учун ахборот ва қувват алмашинуви жуда муҳим. Мия учун эса, шу организмнинг бир қисми сифатида ахборот олиш ва бериш зарур. Мия доимий рвишда фойдали ахборотни олиши учун ўқиш ва ривожланишни канда қилмаслик керак.

2.    Ижод ва креатив ғоялар. Улар амалга ошса, янаям яхши. Санъат орқали инсон ривожланишнинг қайси даражасига етганини кўрсатади. Расм чизиш, мусиқа, архитектурага қизиқиш инсоннинг доимий ривожланаётганини кўрсатади. Ижод одамни ғоялар алмашинувига ундайди, бу эса мияга жуда ёқади.

3.    Эркинлик. мия одамнинг хаёлида негатив, қўрқув ва стереотиплар бўлишини ёқтирмайди. Шундай бўлса, у ривожлана олмайди. Негатив фикрлар, қўрқув ва стереотиплар олдимиздаги имкониятларни ёпиб қўяди.

 

 

4.    Яхши одатлар. Мия нимагадир тез кўникади. Одатларга ҳам. Агар уни яхши ҳараркатлар билан машғул қилсак, масалан ўқиш ёки бадантарбия билан, у биздан миннатдор бўлиб, мақсадга эришишнинг янги йўлларини топади.

5.    Уйқу ва дам олиш, спорт ва тоза ҳаво. Уйқу ва дам олишнинг фойдалари ҳақида жуда кўп ёзилган ва айтилган. Спорт эса баданни чиниқтириб, миянинг умумий саломатлиги ва ишлашини яхшилайди. Тоза ҳавода организм кислородга тўйинади. Мия яхшироқ ишлай бошлайди. Бунинг эвазига биз ижод қилишимиз, ишлашимиз ва ҳаётдан завқ олиб яшашимиз мумкин.

6.    Кам миқдордаги “енгил” таомлар. Биз қувватни овқатдан оламиз. Кучимизнинг асосий қисмини яна овқатланиш, хавотир, негатив фикрларга сарфлаймиз. Вақт етишмовчилиги муаммоси шундан келиб чиқади. Негатив фикрларга сарфланган энергия ҳисобига ишлашга кучимиз қолмайди. Шунинг учун мия ҳазм қилш осон бўлган таомларни яхши кўради.

7.    Яхши фикрлар.  Улар муваффақиятга йўлнинг асосидир.  Биз реал ҳаётган таъсир қилиши мумкин бўлган нотўғри нарсалар ҳақида фикр юритамиз. Шунинг учун миянгизга тез-тез ёрқин эмоцияларни бериб туринг, улардан позитив фикрлар туғилади.

8.    Аниқ мақсад. Мия қўрқув ёки иккиланишни ёқтирмайди. Аниқ қўйилган мақсад бизга нима кераклигини билдиради. Олдингизга аниқ вазифани қўйиш орқали йўлингиздаги тўсиқлар осон ва енгил ечиладиган масала эканини англайсиз.

 

 

Мақола ёққан ва фойдали бўлган бўлса, дўстларингиз билан улашинг.

Миянгиз яхшироқ ишлаши учун қандай одатларингиз бор? Биз билан ўртоқлашинг.

Шарофат Маҳмудова

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.