Мактабгача таълим вазирига янги ўринбосар тайинланди
Шодиёр Маматқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.


Маълум қилинишича, Нодир Муслитдинов мактабгача таълим вазирининг янги ўринбосарига айланган. Бунгача у Молия вазирлигида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Шодиёр Маматқулов 2018 йилнинг майида Ўзбекистон Президентининг қарори билан мактабгача таълим вазирининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди.







