Самарқанд вилоятида биринчи электр қувватлаш бекати пайдо бўлди
Самарқанд вилоятида биринчи электр қувватлаш бекати пайдо бўлди. Бу ҳақда PlugShare маълумотларига таяниб, Spot хабар берди.


Таъкидланишича, бу Megawatt компаниясининг GB-T DC 30KWt қувватлаш қурилмасидир. Бекат Булунғур туманида жойлашган.
Ўзбекистондаги биринчи электр зарядловчи қурилмалар Фарғонада, кейин Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пайдо бўлди. Улар хусусий компаниялар томонидан турли мақсадлар учун ўрнатилмоқда:
- Makro супермаркетлари атрофида электр зарядлаш тармоғини қурмоқда;
- TokBor компанияларга зарядлаш ўрнатиш хизматларини таклиф этади;
- Megawatt электр транспорт воситалари сотувчиси сифатида инфратузилмани барпо этмоқда.
Ҳозирга келиб, PlugShare хариталарида аллақачон 23 та зарядловчи қурилмалар кўрсатилган. Бир йил олдин уларнинг сони 3 та эди.







