Жамият

Самарқандда 11-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 11-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов воқеа салкам икки ой илгари содир бўлганини, воқеа ҳақида прокуратурага хабар бермаган мансабдорларга хизмат текшируви тайинланганини билдирди.

Самарқандда 11-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилди

 

Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, Пастдарғом туманининг «Янгиобод» маҳалласи Оҳунбобоев кўчасида яшаган, тумандаги 23-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Х.Ж. 2021 йил 15 май куни соат тахминан 03:00 да хонадонидаги молхона болорига арқон билан бўйин соҳасидан ўзини осиб, жонига қасд қилган.

 

«Ҳодиса содир этилганидан сўнг марҳумнинг мурдаси қариндошлари томонидан ипдан ечиб олиниб, унинг вафот этганига ишонч ҳосил қилинган ва ҳодиса ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилинмасдан шу куни тахминан соат 14:00 да маҳаллий урф-одатлар ўтказилиб, тумандаги ‘Шароф Рашидов’ маҳалласида жойлашган ‘Қурилиш’ номли қабристонга дафн этилган», — дейилади Бош прокуратура ахборот хизмати тақдим этган маълумотда.

 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси масъуллари 2021 йилнинг 7 июль куни воқеа жойини кўздан кечирган. Ҳамда ҳодиса ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўз вақтида мурожаат этмагани юзасидан туман Халқ таълими бўлими, туман Ободонлаштириш бошқармаси, туман Оила ва маҳаллани қўллаб қувватлаш бўлими ва туман ИИБга хизмат текширувлари тайинланган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.