Жамият

Бухородаги масжид шифтидан ноёб битиклар ва Қуръоннинг 200 йил илгари ёзилган қўлёзмаси топилди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани «Улфатбиби» МФЙга қарашли Хўжамаҳалла қишлоғидаги «Хўжалар» масжиди шифтидан ноёб битиклар ҳамда Қуръон китобининг 200 йиллик қўлёзма нусхаси топилди. Бу ҳақда «Дарё»га «Хўжалар» масжиди имом хатиби Ҳасан Ражабов маълум қилди

Бухородаги масжид шифтидан ноёб битиклар ва Қуръоннинг 200 йил илгари ёзилган қўлёзмаси топилди

Таъкидланишича, «Хўжалар» масжиди 1924 йилда қурилган бўлиб, қатағон йилларидан бошлаб масжид оёғости қилинган ва бинодан узоқ йиллар давомида пахта қуритиш пункти ҳамда дон, ғалла омборхонаси сифатида фойдаланиб келинган. Мустақиллик йилларида эса бинода наридан бери маданий-оқартув ишлари амалга оширилган. 2018 йилда эса кўримсиз ҳолга келган масжид биносининг ташқи кўриниши ҳомийлар кўмагида замонавий қиёфага келтирилган.

Шунга кўра, мутасаддилар қадимги савдо йўли — Буюк ипак йўли ёқасида жойлашган хонақоҳ сифатидаги ушбу масжиднинг кўркамлигини янада ошириш чора-тадбирларини белгилаган.

Вилоят маданий мерос агентлиги бадиий экспертиза бўлими бошлиғи Умид Жумаевга кўра, масжид икки қатор синжли «дусинжа» услубида барпо этилган бўлиб, уч томонига айвон ҳам қурилган. Айвонини 7 та ўймакор устун кўтариб турган хонақоҳ 10,5 х 10,5 метр бўлиб, баландлиги 4,5 метрни ташкил этади. Ғарбий ва шарқий деворлари «токча банди» услубида қурилган. Томи икки қатор тўртта ўймакор устунли ҳамда уч қатор болор тўсин билан «вассажуфт» услубида ёпилган.

«Масжиднинг энг қимматли ва ноёб жиҳати унинг ичкарисидаги хаттотлик битиклари — ёзувларидир. Масжиддаги ёзувлар настаълиқ хатида форс тилида битилган. Ҳуснихати ниҳоятда гўзал қора бўёқда бажарилган. Унда қурилган санаси 1343-ҳижрий (милодий 1924 йил) эканини кўрсатади», — дейди Умид Жумаев.

Билдирилишича, мазкур масжид маданий мерос ёдгорлиги сифатида рўйхатга олиниб, давлат муҳофазасига ўтказилади.

«Бир гўзал мақсадлар билан масжидда иш бошлаб, унинг эски ва кўримсиз шифт қисми очилаётган вақтда ноёб битиклар ҳамда қадимий қўлёзмада ёзилган Қуръон китоби чиқди. Бу ҳаммамизни ҳайратлантирди ва Аллоҳнинг уйи ҳисобланган ҳар бир масжид ҳали биз билмаган мўъжизаларга бой эканини яна бир карра исботлади. Ўрганувларга кўра, ушбу Қуръон китобининг қўлёзма шакли қарийб икки асрлик тарихга эга», — дейди «Хўжалар» масжиди имом-хатиби Ҳасан Ражабов.

Бухоро давлат музей-қўриқхона «Ҳужжатлар» фонди илмий ходими, шарқшунос Ахтам Аҳмедов масжид шифтидан топилган ноёб битикларда Саъдий Шерозийнинг шоҳ байтлари, ҳадислар ва тасаввуфга оид ҳикматлар, тиббий тавсиялар мавжудлигини билдирган. Ушбу битиклар «фақир банда Абдураҳмон» томонидан ёзиб қолдирилгани маълум бўлган. Улар ноёб тарихий топилма сифатида масжидда қолдирилган.

Хўжамаҳалла қишлоғида яшовчи 90 ёшли Иноятхон Аҳамиятовнинг айтишича, «Хўжалар» масжидини тиклашда шу қишлоқда яшаб ўтган Умархон эшон ва Исмоилхон эшонлар бош-қош бўлган.

«Исмоилхон Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг эшонларидан бири бўлган. Масжид 1924 йилда уста Пўлат бошчилигида 15 нафар уста томонидан беш йилда қуриб битказилган. Ўрислар ёқиб юбормаслиги учун шу масжидда бекитилгани ҳамда масжид қошидаги Адизлар қабристонида ҳам шундай китоблар кўмиб қолдирилганини эшитганмиз», — дейди Иноятхон Аҳамиятов.

Айни пайтда масжид шифтидан топилган ноёб битиклар ҳамда Қуръон қўлёзмасига оид изланишлар олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Бухородаги масжид шифтидан ноёб битиклар ва Қуръоннинг 200 йил илгари ёзилган қўлёзмаси топилди | Zamon.uz