Бугун Тожикистонда зилзила оқибатида беш киши ҳалок бўлди
Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент вақти билан соат 7:14 да Тожикистонда зилзила содир бўлди.


Тожикистонда зилзила оқибатида беш киши ҳалок бўлди.
Бу дастлабки маълумотлар. Қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкин.
Маълумот учун, зилзила кучи 6 баллни ташкил қилган. Зилзила маркази Душанбедан 164 км узоқликда жойлашган.







