“Миллий тикланиш”нинг янги рамзи маъқулланди
Рамзнинг тавсифи қуйидагича:


Яшил рангдаги ярим ой, унумдор замин билан бирга муқаддас қадриятларга ишора.
Мовий рангдаги замин халқ нинг ҳалол ва пок руҳияти нишонаси.
Симурғ қуши – Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асаридан олинган фаровонлик ва тикланиш рамзи бўлиб, фикрлар ва ғоялар турли бўлса ҳам ягона мақсад йўлида бирлашишга чақиради.
Навоий дунёнинг турли жойларига фаровонлик қуши Симурғни излаб, хароб бўлган ўттиз қуш уни изламасдан бирлашганларида Симурғ (ўттиз қуш-форсча) уларнинг бирлашган ҳолати эканлигини таъкидлайди. Бу ҳақда Effect.uz хабар берди.







