Наманганда қўшимча коронавирусни даволаш ва тақсимлаш маркази қайта тикланди
Коронавирусга чалиниш ҳолатлари ортгани сабабли, 2020-йил Наманган вилояти “Баркамол авлод” спорт мажмуасида ташкил этилган ва касалланиш кўрсаткичлари камайиши натижасида тугатилган даволаш маркази қайта тикланди.


Марказда ҳозирги кунда 400 га яқин беморни даволашга мўлжалланган ўринлар ташкил этилган ва 100 нафарга яқин малакали тиббиёт ходимлари марказда ишлашга жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 июль санасида Наманган вилоятининг 25 нафар фуқаросида коронавирус инфекцияси, 35 нафарида эса пневмония ҳолати аниқланган. Бугунги кунга қадар COVID-19 билан касалланган беморлар Наманган шаҳридаги юқули касалликлар шифохонасида даволанаётган эди.







