«Харомдан қўрқмаганлар» номи билан тарқалаётган видеотасвир юзасидан расмий маълумот берилди
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Интернет тармоғида тарқалаётган аёл ва эркак кишининг дўкондан ўғрилик содир этаётганлиги видеокузатув камерасига тушиб қолган видео тасвирни ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни маълум қилди.


Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББга ариза келиб тушмаган. Шунга қарамасдан, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари видеотасвирни ўрганиб, автомобиль рақами орқали ҳайдовчини ва автомобиль эгасини шахсини аниқлашди. «Captiva» (давлат рақами 01 D 080 NA) русумли автомобиль 30 ёшли А. Д.га тегишли, лекин кўпинча транспорт воситасини ишончнома орқали унинг акаси 41 ёшли Анвар Д. бошқарган. Ушбу фуқаро топилиб, ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББга чақиртирилган. Анварнинг сўзига кўра, ҳолат 2021 йил 26 июнь куни тахминан соат 21.00 ларда, Тошкент вилояти Тошкент тумани Равнақ кўчасида содир бўлган.
Дўкон эгаси Тошкент вилояти ИИББга ариза билан мурожаат қилиб, ҳақиқатдан ҳам ўғирлик юз берганлигини тасдиқлаган.
«Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади» дея хабар қилинади Тошкент шаҳар ИИББ расмий муносабатида







