Жамият

«Ўзбекистондаги 5 та завод бир жойга кўчирилиб, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери ташкил этилади» — Шерзод Асадов

Давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов 12 июль, душанба куни ўтказилган брифингда 5 июль куни Ўзбекистон Президенти ҳузурида бўлиб ўтган қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда кимё саноатидаги лойиҳалар тақдимоти ҳақида сўз юритди.

«Ўзбекистондаги 5 та завод бир жойга кўчирилиб, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери ташкил этилади» — Шерзод Асадов

 

 

«Маълумки, машинасозлик корхоналари 2020 йили «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти бошқарувига берилиб, модернизация ишлари бошланган эди. Тақдимотда, аввало, шундан кейинги натижалар таҳлил қилинди.

Давлат раҳбари тақдимотда бажарилган ишлар ҳали етарли эмаслигини таъкидлаб, мавжуд қувватлардан оқилона фойдаланиш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича топшириқлар берди.

Энг асосий топшириқ — Чирчиқ шаҳридаги завод негизида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этиш бўйича бўлди, яъни ҳозирда 85 гектар майдонни эгаллаган ва тарқоқ жойлашган 5 та завод: Чирчиқ ва Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводлари, «Агрегат заводи», «Технолог», «ЎзКлаас Агро» бир жойга кўчирилиб, 17,5 гектар майдонда йўлга қўйилади. Албатта, бу катта харажат талаб этади. Лекин натижадорлик, рентабеллик ҳисобидан ўзини тўлиқ оқлайди.

Масалан, корхоналар яхлит бир жойда ишлаши туфайли ускуна ва жиҳозлар 40 фоизга оптималлаштирилади. Кооперация кенгайиб, ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ошади. Хусусан, тракторлар савдоси ҳажми 2019 йилда 1 минг 700 та, 2020 йилда 2 минг 400 та бўлган бўлса, кластер тизимида йилига 5 минг 100 тага етиши ҳисоб-китоб қилинган.

Яна бир муҳим жиҳати, маҳаллийлаштириш даражаси оширилиб, натижада ишлаб чиқариш таннархи 20 фоизга тушади. Бу президент қўйган энг асосий вазифалардан биридир. Чунки, нарх тушса, деҳқон ва фермерларнинг сотиб олиши ҳам енгиллашади, экспорт ҳам ошади», — деди Асадов.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

«Ўзбекистондаги 5 та завод бир жойга кўчирилиб, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери ташкил этилади» — Шерзод Асадов | Zamon.uz