Жамият

Тошкентда ППХ машинаси ЙТҲ содир этди

11 июль куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ППХ машинаси томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видео тарқалди. Шаҳар ИИББ томонидан мазкур ЙТҲ ҳақида маълумот берилди.

Тошкентда ППХ машинаси ЙТҲ содир этди

 

 

Қайд этилишича, 2021 йил 11 июль куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ патруль-пост хизмати ходими сафдор 1986 йилда туғилган Асан Утаров хизматдоши сафдор Жаҳонгир Зокиров билан «Nexia-2» русумли, давлат рақами 01 546 VSF патруль автомобилида хизмат олиб бораётган бўлган.

 

Улар «Эркин» йўл-патруль хизмати масканидан пойтахт автовокзали томон ҳаракатланаётиб, Бунёдкор шоҳкўчаси «Чилонзор буюм савдо комплекси» ёнида олдинда кетаётган, 1990 йилда туғилган Элбек Х. бошқарувидаги «Nexia-1» русумли машина билан тўқнашиб кетган.

 

Мазкур йўл-транспорт ҳодисасига қоидаларга риоя этмасдан, «Nexia-1» олдидан чиқиб қолган пиёданинг хатти-ҳаракатлари сабаб бўлган. «Nexia-1» пиёдани уриб юбормаслик учун тезкорлик билан тўхташга мажбур бўлган. Шу онда ортдан бораётган ППХ машинаси у билан тўқнашган.

 

Таъкидланишича, тўқнашув натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган, ҳар иккала машина жиддий шикастланмаган. Тарафлар ўзаро келишиб олган ва йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида ЙПХ инспекторига хабар берилиб, у ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган. Шундан сўнг, ҳар икки томон ҳам ўз йўналишида ҳаракатни давом эттирган. Ҳозирда, мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан ўрганилмоқда.

 

P.S. Тошкент шаҳар ИИББ берган маълумотга қаралса, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси ППХ ходими ўзидан олдинда кетаётган машина билан оралиқ масофани сақламагани учун содир бўлгани тушунилади. Бу ҳолатда ППХ машинасини бошқарган ходим йўл-ҳаракати қоидаларини бузгани учун жарима ёзилиши, фуқаро Элбек Х.га тегишли машина эса таъмирланиб берилиши лозим.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"