2021-йил биринчи ярми маъмурий судлар фаолияти ҳақида маълумот берилди
2021-йилда маъмурий судлар томонидан 7973 та оммавий низоларга оид иш кўрилган, бу ўтган йилга нисбатан 16 фоизга кўп.

Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида Олий суд раиси биринчи ўринбосари R.Mahmudova маълум қилди.
Кўрилган ишларнинг 52 фоизга яқини қаноатлантирилиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Ушбу даврда энг кўп шикоят аризалари маҳаллий давлат ҳокимияти ишидан (48 фоизи), бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси фаолиятидан (33 фоиз), Давлат солиқ қўмитаси идоралари қарорларидан (8.5 фоиз) келиб тушган.
Жаҳонгир Қўзиев







