Москвада муҳожирлар оммавий муштлашувида ўзбекистонликлар иштирок этмаган – Ташқи миграция агентлиги
Москвада муҳожирлар оммавий муштлашув содир этганди. Унда Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида чиққани айтилган. Ташқи миграция агентлиги можарода ўзбекистонликлар иштирок этмаганини маълум қилди.

«Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси ходимлари мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги элчихонаси вакиллари билан биргаликда воқеа жойига бориб, Россия Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан мулоқотда бўлиб, вазиятни ўрганди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу оммавий муштлашувда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган», — дейилади агентлик хабарида.







