Жамият

Наманган ҳокими сел ёпирилган Косонсой туманига келди

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов сел ёпирилган ва кучли дўл ёғган Косонсой туманига келди.

Наманган ҳокими сел ёпирилган Косонсой туманига келди

 

 

Бугун, 13 июль куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган. Ушбу сел оқимлари соат 13:35 атрофида Наманган вилоятининг Косонсой тумани, «Обод» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Косонсой сойидан оқиб келган.

 

 

Ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлган ва 6 нафар фуқаро жароҳат олган.

Шавкат Абдураззоқов табиий офат юз берган «Обод» маҳалласида бўлди.

Вилоят ҳокимига ФВБ, ИИБ, Миллий гвардия бошлиқлари ва прокуратура ходимлари ҳамроҳлик қилган. Улар маҳаллий мутасаддилар ва аҳоли билан мулоқотда бўлгани, ҳолатни кўздан кечиргани ва вазиятни ўргангани айтилмоқда.

Ҳозирда ҳудудда ФВВ қутқарувчилари томонидан қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Наманган ҳокими сел ёпирилган Косонсой туманига келди | Zamon.uz