Жамият

Ниқоблар соғлигимизга зарурми ё зарарми?

Koronavirus insoniyatga xavf tug‘dirgan eng katta ofatlardan biri bo‘ldi.

Ниқоблар соғлигимизга зарурми ё зарарми?

 

У нафақат одамлар саломатлигига, балки жаҳон иқтисодиётига ҳам катта зарар етказди. Коронавирус пандемияси туфайли дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари ҳам жиддий зарар кўрди. 

 

Бугунга келиб коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарилди. Аммо бу ундан биратўла халос бўлдик, дегани эмас. Ҳозирча касалликдан ҳимояланишнинг энг оддий йўли – тиббий ниқоб тақиш ва антисептик воситалардан фойдаланиш. 

 COVID 19  юртимизда биринчи марта аниқланган вақтда  дорихоналардан  тиббий ниқоблар топиш амримаҳол бўлиб қолган эди. Бир дона ниқоб нархи 3 минг сўмдан 5 минг сўмга чиққан эди. Аммо бугунга келиб тиббий ниқобларни  нафақат  дорихоналардан, балки исталган жойдан – метро бекатлари, бозорлар, савдо расталарида харид қилиш мумкин. 
Хўш, биз ҳар куни фойдаланадиган тиббий ниқоблар нимадан тайёрланади? Ниқобларнинг энг кўп фойдаланиладиган тури нотўқима полотнодан тайёрланадиган  бир марталик ниқоблардир. Улар  турли  шакл ва рангда  ишлаб чиқарилмоқда.  Турли кўриниш ва матодан тайёрланган ниқобларнинг  қай бири бизни вирусдан  яхши ҳимоя қилади? Умуман олганда,  кўчаларда сотиладиган ниқобларга ишонч борми?


Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  агентлигининг маълумотига кўра,  2020 йилда  ниқоблар  тиббий  буюмлар рўйхатидан чиқарилган. Шунга қарамасдан бир марталик тиббий ниқобларга қўйилган талаблар мавжуд. Жаҳон стандартларига кўра ниқоблар  3 қисмдан;  икки ташқи қавати спанбонд –деярли аллергия қўзғатмайдиган поликарбонат, полиэтилен ёки политеистдан  тайёрланадиган матодан, учинчи  фильтр қисми мелблаун- вирус ушлаб қолиш хусусиятига эга  нотўқима матодан  ташкил топган бўлиши шарт.


Кўчаларда  ва дорихоналарда сотиладиган барча бир марталик ниқоблар ушбу қўйилган талабларга мос равишда тайёрланади. Бундай ниқоблар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган мато  оддий матога қараганда бактерияларни самаралироқ тутиб қолади. Бу турдаги матолар юртимизга асосан Хитойдан олиб келинади. Улар нафас  олишга халал бермайди ва ишлаб чиқаришда камхарж ҳисобланади. Яна бир жиҳати шундаки, бундай ниқобларни  ишлаб чиқаришда инсон меҳнатида фойдаланилмайди.


Аммо турли кўринишдаги бир қават матодан тикилган ниқоблар бундай талабларга жавоб бермайди. Уларни  тайёрлаш жараёнида қўл меҳнатидан фойдаланилади ва дезинфекция қилинмайди. Бундан ташқари,  оддий матодан тикилган ниқобларда фильтр қисми йўқлиги  ва  вирусларни  ўзида ушлаб қолиш хусусияти сабабли саломатликка  фойдадан кўра кўпроқ  зарар келтириши мумкин. Ҳар бир нарсага эътиборли бўлиш нафақат ўзимизнинг балки атрофдагиларнинг ҳам саломатлигига  ижобий таъсир кўрсатади.


Шундай экан, тиббий ниқоб харид қилганда унинг матоси, чиройига учиб эмас, саломатлигингизни ҳимоя қилиш даражаси қай даражада юқори эканига қараб  танланг. Шундагина ўзингизни ва ўзгаларни хавфли касалликдан ҳимоялаган бўласиз.

Юлдуз Рустамова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ниқоблар соғлигимизга зарурми ё зарарми? | Zamon.uz