Ўтган олти ойда соғликни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасига оид очилган корхоналар сони маълум бўлди
Статистика қўмитаси 2021 йилнинг дастлабки олти ойида соғликни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасига оид қанча корхоналар очилганини эълон қилди.


Унга кўра, январь-июнь ойларида 899 та шундай корхона ва ташкилотлар ташкил этилган. Энг кўп корхона ва ташкилот Тошкент шаҳрида (175 та), Фарғона вилоятида (103 та), Самарқанд (87 та) ва Тошкент (77 та) вилоятларида очилган.
2021 йил 1 июль ҳолатига кўра, Республикада соғликни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасига оид жами корхоналар 9844 тани ташкил этмоқда.







