Эмланувчилар вакцина турини мустақил танлаш ҳуқуқига эга — Нурмат Отабеков
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида ташкил этилган брифингда юртимиздаги эпидемиялогик ҳолатга муносабат билдирилди.


Маълум қилинишича, эмланишни истовчилар ўзлари ҳоҳлаган вакцина орқали эмланиши, агар эмлаш пунктларида танланган вакцина бўлмаса, эмланишдан бош тортишлари ва вакцина келишини кутишлари мумкин.
Билдирилишига кўра, Ҳозирга қадар республикамизда 3 158 та эмлаш пунктлари ташкил этилган. Уларда кунига ўртача 35 , 37 нафар фуқаро эмланмоқда. “Бироқ, бу оммавий эмлаш жараёнини амалга ошириш учун жуда кам кўрсатгич”, - дейди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг 500 нафардан кўпроғи ўта оғир аҳволда қолаётгани ҳақида хабар қилинганди.







