Жамият

Машҳур спорт журналисти ва ёзувчи Владимир Сафаров вафот этди

Ўзбекистонлик машҳур спорт журналисти, ёзувчи, тарихчи ва жаз ижрочиси Владимир Сафаров 14 июль куни ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда журналист Дмитрий Попов ва бошқа бир қатор манбалар маълум қилди.

Машҳур спорт журналисти ва ёзувчи Владимир Сафаров вафот этди

 

 

Ўзбек спорти журналистикасида муҳим ўрин эгаллаган Владимир Сафаров 1939 йилнинг 17 январида Тошкент шаҳрида туғилган. Сафаров Ўзбекистон футболига оид кўплаб илмий, статистик ва тарихий китоблар муаллифи ҳисобланади. Шунингдек, у мусиқанинг жаз йўналишида фаолият олиб борган.

Унинг «Пахтакор» клуби тарихи, 1979 йилги авиаҳалокатга доир ва ўзбек футболи афсоналари ҳақидаги китоблар ўқувчилар орасида машҳур. Журналист фаолияти давомида 3 мингдан ортиқ мақолага муаллифлик қилган. Владимир Сафаров 1992 йилда Ўзбекистон футболида Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубини ташкил этилишида жонбозлик кўрсатган. Ундан Ўзбекистон футболида 100 ва ундан ортиқ гол урган футболчилар ўрин олади.

Сафаров 2000 йилда Ўзбекистон футбол федерацияси (ассоциация) томонидан йилнинг энг яхши журналисти деб топилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Машҳур спорт журналисти ва ёзувчи Владимир Сафаров вафот этди | Zamon.uz